Жаҳон | 20:54 / 30.07.2018
3211
1 дақиқада ўқилади

Эронда 30га яқин киши "иқтисодий қўпорув"да айбланиб ҳибсга олинди

Эронда камида 29 киши "иқтисодий қўпорув"да айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар берди Mehr агентлиги мамлакат суд ҳокимияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Ғулом Ҳусайн Муҳсин Эжеига асосланиб.

"Бу шахслар жавобгарликка тортилди, улар мамлакат пул ва валюта тизимини қўпоргани учун ҳибсга олинди", — деди у.

Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганларнинг аксарияти ўлим жазоси берилиши мумкин бўлган жиноятларда айбланмоқда. У шундай айбловлар билан яна қатор шахслар ҳибсга олинишини ва тез орада суд тингловлари бошланишини қўшимча қилган.

Қўлга олинган шахсларнинг исм-шарифлари ошкор қилинмаяпти.

Мавзуга оид