Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мажбурий суғурта қилиш шартномасининг муддатига ўзгартиш киритилди
Фото: Pixabay
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг муддат ўзгартирилади, деб ёзмоқда ЎзА.
Президент томонидан 2018 йил 26 июлда имзоланган “Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, эндиликда йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин.
Ушбу ўзгартириш шу йилнинг 28 октябридан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бир йил муддатга тузилиши лозим.
Мавзуга оид
10:55 / 21.11.2025
Cobalt учун олинган ҳар бешта шартноманинг фақат биттасига тўлов амалга оширилган
18:15 / 16.09.2025
2027 йилдан уй-жой олди-сотдиси онлайн тарзда тасдиқланади
13:11 / 01.08.2025
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди
10:06 / 19.07.2025