Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Фото: Давлат рақобат қўмитаси
Рустам Анварович Аминов Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Рустам Аминов 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2001).
2013-2014 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида, 2014-2014 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
18:42
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025