Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Россия бозорига камроқ қарам бўлишни истамоқда
Фото: Белоруссия президенти матбуот хизмати
Белоруссия президенти Александр Лукашенко Россия бозорига камроқ қарам бўлишни ва мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни жадаллаштиришга шошмасликни истамоқда. Бу ҳақда Tut.by портали хабар берди.
«Биз бу ишни тезлаштирмоқчи эмасмиз, чунки сотиш қийин. Хитой бозорига қандай кириб бораётганимизни кўриб турибсиз, биргина Россия бозорига қарам бўлиб қолмаслик учун бутун дунё бўйлаб маҳсулотлар савдосини диверцификация қиляпмиз. Биз ортиғи билан ишлаб чиқараётган нарсаларимизни сотиш учун ҳамма жойга боряпмиз», — деди Белоруссия президенти.
Давлат раҳбарининг фикрича, битта бозорга қарам бўлиб қолиш мамлакат суверенитети учун хавфли.
«Сенда бирор нарса йўқ бўлса ва уни кимдир етказиб берадиган бўлса, у истаган вақтида бўғзингдан олиши мумкин. Тамом: мустақиллик тугайди», — деди у.
Мавзуга оид
10:30 / 21.01.2026
Лукашенко Трампнинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилишга рози бўлди
15:24 / 31.12.2025
Лукашенко 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
17:30 / 25.12.2025
Америкаликлар Лукашенконинг самолётини тузатиб беришган ва озиш учун дори тавсия қилишган
23:50 / 17.12.2025