12:52 / 02.08.2018
16665

«Милан» vs «Ювентус». Йилнинг энг мураккаб трансфери тафсилотлари маълум бўлди

«Милан» ва «Ювентус» клубларининг футболчилар алмашинуви тафсилотлари маълум қилинди.

«Милан» Турин клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин трансфери учун жами  54 миллион евро тўлайди – 3 мавсум ижараси учун 18 млн евро ва кейин сотиб олиш учун 36 млн евро.

Аргентиналик футболчининг Милан клубидаги йиллик маоши миқдори 9,5 миллион еврони ташкил қилади, 3 йил давомида 9,5 миллион евронинг 1 миллион евросини «Ювентус» тўлайди (Игуаиннинг трансфер ҳуқуқи 3 йил давомида «Юве»да қолади).

«Милан» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ва «Ювентус» ҳимоячиси Маттиа Кальдаранинг ҳар иккиси клублар томонидан 35 миллион еврога баҳоланган ҳамда бу футболчилар алмашинуви қўшимча тўловларсиз амалга ошади.

Бонуччининг йиллик маоши миқдори 5 миллион еврога тенг бўлади, қўшимча бонуслар ҳам назарда тутилган. «Юве»га қайтиш учун ушбу футболчи маоши миқдори 7,5 миллион евродан 5 миллион еврога тушишига рози бўлган. У билан 5 йиллик шартнома имзоланади.

Кальдара «Милан» билан 5 йиллик шартнома тузади ва йилига 2 миллион евро миқдорида маош олади.

Трансферлар ҳақида бугун расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Top