02:28 / 02.08.2018
23591

Самарқанд вилояти ҳокимининг уч ўринбосари ўзгарди

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг 2018 йил 1 августдаги қарорларига мувофиқ вилоят ҳокимининг айрим ўринбосарлари сафида ўзгариш содир бўлди, деб ёзади zarnews.uz.

Шу пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Камолиддин Қурбонов ўрнига Абдумажид Алибекович Нурқулов ҳоким ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Вилоят ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб Акмал Ғайратович Шукуров тайинланди.

1 августга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мунис Восеев ўрнида эндиликда Ботиржон Ўткирович Нуруллаев фаолият кўрсатади.

Top