Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рома» фотошоп орқали Месси трансферини талаб қилди

«Рома» клуби Твиттерда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини ўз футболкасида тасвирлади.
«Рома» президенти Жеймс Паллотта «Барселона» клубининг собиқ тижорат директори Франческо Кальво билан шартнома имзоланганини изоҳлаб, Малкомнинг барбод бўлган трансфери учун каталонияликлардан ҳали ҳам хафа эканини маълум қилди.
«Кальво билан шартнома имзоладик, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Бизга ҳамон Месси керак», — деди Паллотта.
Эслатиб ўтамиз, «Бордо» клубининг бразилиялик футболчиси Малком римликлар сафига ўтишга яқин эди. Аммо «Барселона» сўнгги паллада орага тушиб, Малком учун кўпроқ пул таклиф қилди ва якунда у билан шартнома имзолади. Шундан сўнг, Палотта ҳужумчи Лионель Мессини беришса, бу иши учун «Барселона»ни кечириши мумкинлигини айтган эди.
Мавзуга оид
11:12 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
18:58 / 21.06.2025
Элдор Шомуродов атрофидаги миш-мишлар. У ёзда «Рома»ни тарк этадими?
20:32 / 06.06.2025
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди
10:44 / 26.05.2025