15:32 / 04.08.2018
12121

Ким Чен Ин замонавий трамвай ва троллейбусларни бориб кўрди

Фото: KCNA/ via REUTERS

Шимолий Корея раҳбари троллейбус ва трамвай ишлаб чиқарувчи икки завод фаолияти ҳамда жамоат транспортининг замонавий моделлари билан танишди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар қилмоқда.

Ким Чен Ин Пхеньян троллейбус заводида бўлди, у ерда троллейбусларнинг янги модификацияси намойиш этилган. Мамлакат бошлиғи транспорт салонидаги қулайликлар олдинги моделдагидан анча яхши эканлигини  алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, Ким Чен Ин заводни модернизациялаш режасини ўрганиб чиқиб, амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича топшириқ берди. 

Шундан сўнг, у троллейбус янги моделини кўриш мақсадида Пхеньяндаги трамвай депосига ташриф буюрди. Янги намуна асосий деталлари (ғилдирак, шиша ва ўриндиқ) маҳаллий заводларда ишлаб чиқарилган. 

Ким Чен Ин троллейбус ва трамвайда кечки сайрни амалга оширди.
 
NK News порталида айтилишича, янги трамвайлар Пхеньян шимоли-шарқини марказ билан боғловчи йўналиш бўйлаб ҳаракатланади. Транспорт салони  информацион табло ва кондиционерлар билан жиҳозланган.

Top