Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги битим кучга кирди
Фото: Президент матбуот хизмати
2018 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати ўртасида юкларни транзит ташиш тўғрисидаги Битим кучга кирди. Мазкур Битим 2017 йилнинг 5 декабрь куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.
Битим томонларнинг икки давлат ҳудуди орқали юкларни транзит ташишни амалга оширишдаги расмиятчиликларни қисқартириш ва механизмларини белгилаш бўйича ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос яратади.
Ушбу ҳужжат қоидаларига кўра томонлар бир-бирларига ўз давлатлари ҳудудлари орқали юкларни транзит ташиш ҳуқуқини тақдим этадилар ҳамда темир йўл орқали транзит ташишда юклар ҳажмининг олдиндан мувофиқлаштирувини амалга оширадилар.
Ҳужжат юкларни ташиш борасида қулай шароитларни яратишга, Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини ошириш ва икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга йўналтирилган.
Мавзуга оид
20:01 / 17.02.2026
Афғонистонга советлар босқинида Хитойнинг позицияси қандай эди?
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026