Спорт | 22:40 / 05.08.2018
17211
1 дақиқада ўқилади

Роналду «Ювентус»нинг назорат ўйинида гол урди

«Ювентус» ўз базасида биринчи жамоанинг 6 футболчиси ва ёшлар жамоаси аъзолари иштирокида назорат учрашуви ўтказди.

Ўйинда АҚШдаги турнирга бормаган футболчилар иштирок этишди: Хуан Куадрадо, Родриго Бентанкур, Пауло Дибала, Хуан Куадрадо, шунингдек жамоанинг янги футболчилари Криштиану Роналду ва Леонардо Бонуччи.

Ўйиндаги голлар Куадрадо, Дибала ва Роналду томонидан урилди.

Сешанба куни «Ювентус»нинг асосий таркиби АҚШдан қайтиб келиб, машғулотлар тўла таркибда давом этади. Бу таркибга жаҳон чемпионати финалчилари Марио Манжукич ва Блез Матюиди ҳам қўшилишади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид