19:10 / 07.08.2018
53693

6 август кунги тест синовлари натижалари эълон қилинди

Фото: Kun.uz

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг олтинчи куни натижалари бўйича маълумот берди.

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 16 та олий таълим муассасаларининг 58 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 57 832 нафар абитуриент иштирок этди.

Тест синовларига 1 602 нафар абитуриент келмади. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 79 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди. Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 394 нафар ўқитувчилар жалб этилди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 208,2 балл, Қорақалпоқ давлат университетининг «Юриспруденция» (ўзбек) таълим йўналиши;

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 150,6 балл, Қорақалпоқ давлат университетининг «Юриспруденция» (қорақалпоқ) таълим йўналиши.

Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 112,6 балл;
тўлов-контракт – 86,4 балл.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг сайтида 2018 йил 7 август куни соат 19.10 да эълон қилинди.

Мавзу
Тест-2018
1 августдан 15 августга қадар Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу йилги имтиҳонлар аввалги йиллардагидан кескин фарқ қилувчи форматда ташкил этилган, хусусан, тест саволлари 36та эмас, 30тадан, абитуриентлар эса натижаларни имтиҳоннинг кейинги куниёқ билишлари мумкин
Барчаси
Top