Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барак Обама Кеннеди мукофотини қўлга киритди
Фото: AFP
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама инсон ҳуқуқлари муҳофазаси йўналишидаги Роберт Ф. Кеннеди номидаги мукофотга муносиб кўрилди. Ташкилот сайтида шу ҳақида маълум қилинди.
Обамадан ташқари шунингдек Discovery телеканали раҳбари Дэвид Заслав, тиббий суғурта йўналишидаги Humana компанияси бош директори Брюс Бруссард ва Нью-Жерси штати губернатори Фил Мёрфи ҳам Кеннеди мукофотини қўлга киритишди.
Бундан аввал АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи Хиллари Клинтон, собиқ вице-президент Жо Байден ва актёр Роберт Де Ниро ҳам мукофот совриндорлари бўлишган.
Мавзуга оид
21:30 / 06.02.2026
Трамп Обама юзи тасвирланган маймун видеосини эълон қилди
08:53 / 05.01.2026
Die Zeit: BND йиллар давомида Обаманинг самолётидан қўнғироқларни тинглаб келган
20:46 / 10.08.2025
Трампга тегишли ижтимоий тармоқ чат-боти Обамани АҚШнинг энг яхши президенти деб атади
07:29 / 25.07.2025