Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Ернинг «иссиқхона»га айланишини тахмин қилишди
Фото: WallFizz
Олимларнинг аниқлашича, 2050 йилга бориб Ердаги ўртача ҳарорат яна 4-5 даражага кўтарилиши мумкин, бу ҳаттоки глобал исиш доираси учун 1,5-2 даражани белгилайдиган иқлим бўйича Париж битимига амал қилинса ҳам юз беради. Бу ҳақда РИА «Новости» PNAS журналида эълон қилинган халқаро олимлар гуруҳининг мақоласига асосланиб хабар қилмоқда.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Австралия миллий университети ходими Уилл Стеффеннинг сўзларига кўра, ҳарорат бўйича мақсадли кўрсаткичга эришилса ҳам, Ернинг «иссиқхона»га айланиш эҳтимоли барибир сақланиб қолади.
Таъкидланишича, Ердаги ҳарорат ўн йилда 0,17 даражага кўтарилиб бормоқда.
Олимнинг фикрича, Ердаги ҳарорат нафақат парник газлар чиқариб ташланиши билан белгиланмайди.
Тадқиқотчиларнинг тахминича, 2 даражалик антропоген исиш иссиқликни тезлаштирадиган, «тескари алоқа» деб аталувчи бошқа жараёнларни келтириб чиқариши мумкин.
Умуман олганда, ўнта бундай жараён аниқланди. Уларнинг орасида абадий музликларнинг эриши, океан тубидаги метангидратнинг парчаланиши, тропик ўрмонлар ва Шимолий ярим шардаги ўрмонларнинг йўқолиб кетиши ҳамда бу ҳудудда қор қопламининг пасайиши бор.
Олимларнинг фикрича, бу жараёнлар муайян сайёра «стресс даражасини» енгиб ўтишда орқага қайтарилмас ҳолга келади.
Мавзуга оид
11:04
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
22:09 / 13.12.2025
Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёлларнинг 27 фоизи бундай ҳолатларга аёлларнинг ўзлари айбдор бўлишларини таъкидлаган - тадқиқот
11:30 / 10.12.2025
Янгиланган прогноз: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши мумкин
18:30 / 30.11.2025