15:23 / 07.08.2018
14651

Тошкентда 1921 йилги «Наган» тўппончасини сотмоқчи бўлган аёл ушланди 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган тезкор маълумотни ўрганиш асносида жиноят қидирув ходимлари томонидан Тошкент вилоятида яшовчи Й.Зулфия исмли шахс уйини таъмирлаш вақтида ертўладан топиб олган 1921 йилга оид «Наган» тўппончасини 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. 

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ушбу ҳолат бўйича ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов жараёнида 49 ёшли ушбу аёлни жиноят содир этишга нима мажбурлагани, унинг сабаб ва омилларига аниқлик киритилади.

Top