Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат томонидан ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор натижасида Миллий боғ ёнидаги сўлим масканда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси барпо этилган эди. Ушбу хиёбон рўпарасида қурилаётган мазкур уй-жойлар ёзувчи ва шоирларга берилади. Уйнинг биринчи қаватида 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев қуриб битказилган хонадонлардан бирини ва мактабгача таълим муассасасини кириб кўрди. Оилаларнинг тинч-фаровон яшаши, болаларнинг баркамол бўлиб улғайиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳри туманларида замонавий турар жой мажмуалари, ишбилармонлик марказлари, дам олиш масканлари ва сайилгоҳлар қуриш, жамоат транспорти хизматини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Давлат раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.






Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025
Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”
21:33 / 22.08.2025
Бердимуҳамедов Мирзиёевга Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида туя ва бўталоқ совға қилди
19:30 / 22.08.2025