20:10 / 11.08.2018
35519

Апельсин ҳақида 18 та қизиқарли факт

Орамизда апельсинни бирор марта истеъмол қилмаган одам бўлмаса керак. Энди унинг нафақат таъмини, балки унга оид қизиқарли фактларни билиш вақти келди.

  • Апельсин бу  - гесперид резавор мева турларидан (тери билан қопланган резавор мева) бири.
  • Нордон апельсин тахминан 10 асрда Европа ҳудудига португалиялик денгизчилар, ширини эса 15 асрда генуялик савдогарлар томонидан келтирилган.
  • Дунёда етиштириладиган жами апельсинларнинг деярли 20 фоизи мева ҳолида сотилади ва истеъмол қилинади. Қолган қисми эса шарбат, экстракт ва консервалар ишлаб чиқаришга кетади.
  • Апельсин дарахти юз йилгача умр кўриши мумкин.
  • Апельсиннинг «Вашингтон Навел» навида данаклар бўлмайди, шунинг учун чанглантириш йўли билан кўпаймайди, фақат пайвандлаш орқали амалга оширилади.
  • Битта цитрус дарахтнинг 60 минг донагача гули бўлиши мумкин, бироқ бор-йўғи 1 фоизидагина мевалар етилади.
  • Апельсиннинг «Валенсия» нави бу меванинг дунёда энг кўп тарқалган нави саналади.
  • Апельсинлар ҳосилдорлик рамзи саналади. Доимо яшил тусдаги ушбу дарахт бир вақтнинг ўзида гуллайди, мева тугади ва баргларини тўкади.
  • Бир дона апельсинда мавжуд клетчаткага эга бўлиш учун етти ликопча маккажўхори бодроқларини истеъмол қилиш керак.
  •  Дунёда шоколад ва ванилдан кейин апельсин ҳиди энг ёқимли ҳид дея тан олинган.
  •  Апельсин – дунёда энг кенг тарқалган цитрус.
  •  Апельсин дарахтлари илк бор Хитойда етиштирилган.
  •  Статистика бўйича одам ҳар йили тахминан 5,5 кг цитрус истеъмол қилади, шунинг катта қисмини апельсинлар ташкил этади.
  •  18 асрда британиялик денгизчилар денгиз касаллигига чалинмаслик учун ўзлари билан кемага карамдан ташқари, апельсин ҳам олишган.
  •  Бир дона апельсин таркибида С витаминининг кунлик нормаси мавжуд.
  •  Бир дона апельсин данагидан бир нечта дарахт ўсиши мумкин.
  •  Кўпгина маданиятларда апельсин дарахти ва унинг мевалари муҳаббат рамзи саналади. Реннесанс даври суратларида рассомлар севишган жуфтликни апельсин дарахтлари орасида турган ҳолда тасвирлаганлар.
Top