Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси йиғинини 22 августда бошлайди
Фото: Tribuna.Uz
Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинланган аргентиналик мутахассис Эктор Купер дастлабки ишни футболчиларни кўздан кечиришдан бошлайди.
Шу мақсадда, 22 августдан 1 сентябрга қадар Тошкентда терма жамоа ўқув машғулот йиғини ташкил қилинади. Унда асосан миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчилар кўздан кечирилса, сентябрга яқин хорижда тўп сураётган легионер футболчилар ҳам йиғинга келиб қўшилади.
Терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосини шакллантириш учун Эктор Купер ва унинг ёрдамчилари режа асосида иш олиб боришади.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси Сурия, КХДР ва Қатар каби терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Улар орқали Купер ва унинг ёрдамчилари Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боришади.
Мавзуга оид
11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма
17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди
18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди
17:58 / 20.12.2024