Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси «Барселона» тарихидаги энг кўп совринга эга футболчига айланди
Фото: AFP
Кеча «Барселона» Испания Суперкубоги учун баҳсда «Севилья»дан устун келди. Марокашдаги Танжер шаҳрида бўлган ўйин каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Испания Суперкубоги «Барса» ҳужумчиси Лионель Мессининг «кўк-анорранглилар» сафидаги 33-соврини бўлди. Шу тариқа, Месси Каталония клуби тарихидаги энг кўп совринга эга футболчига айланди. Бунга қадар Лионел ва яримҳимоячи Андрес Иньеста иккисида 32 тадан кубок бор эди.
Қайд этиш жоиз, Месси 2018/19 йиллар мавсумида жамоага сардор этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубогидаги ушбу ғалаба каталонияликлар тарихидаги 13-ютуқ бўлди. Клубнинг энг яқин таъқибчиси «Реал» Суперкубокда 10 маротаба ғолиб чиққан.
Мавзуга оид
17:16 / 22.01.2026
«Барса» ва «Сити» ўтиш ўйинларига қоладими? ЕЧЛнинг сўнгги тури арафасидаги вазият
12:32 / 22.01.2026
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
14:07 / 19.01.2026
«Барса»да мағлубият, ван Персининг ўғлидан шедевр голлар
02:24 / 12.01.2026