Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сенатори ФҚБга қарши тергов ўтказишни таклиф қилди
Фото: Gage Skidmore/CC
Америкалик республикачи сенатор Линдси Грэхам Федерал қидирувлар бюросининг (ФҚБ) собиқ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг хакерлар томонидан ўғирланган электрон мактублари бўйича вазиятдаги ҳаракатларига нисбатан тергов ўтказишга чақирди. Бу ҳақда сенатор Fox News телеканали эфирида маълум қилди.
Хусусан, у АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Картер Пейжни яширин кузатиш туфайли ФҚБ ҳаракатларини танқид остига олди.
Грэхамнинг сўзларига кўра, ФҚБнинг Клинтон мактублари ва Пейж ортидан кузатув бўйича ҳаракатлари «коррупция ботқоғига ботгандир». Республикачи сенатор АҚШ махсус прокурорини бундай ҳаракатларни тергов қилиш учун тайинлаш таклифи билан чиқди. Хусусан, бундай позицияга демократлар рози эмас. Уларнинг фикрича, ФҚБ Пейж ортидан кузатув ҳолатида тўғри ҳаракат қилган, шунингдек, бунда Хорижий разведкани кузатиш тўғрисидаги қонунга амал қилинган.
Мавзуга оид
23:14 / 26.01.2026
Трамп импичмент таҳдиди туфайли Гренландияга ҳарбий босқиндан бош тортди – ОАВ
21:58 / 26.01.2026
Венесуэла АҚШ кўрсатмаларига бўйсунишдан чарчади – Делси Родригес
19:40 / 26.01.2026
АҚШда кучли қор бўрони – фотосуратлар
15:22 / 26.01.2026