19:33 / 16.08.2018
4910

Коби Брайант муваффақиятли сармоялар туфайли 200 млн доллар ишлаб олди

Фото: REUTERS

Миллий баскетбол ассоциациясининг (МБА) «Лос-Анжелес Лейкерс» клуби афсонавий ҳужумкор ҳимоячиси Коби Брайант муваффақиятли инвестициялар туфайли қарийб 200 миллион доллар ишлаб олди.

2014-йилда Брайант машҳур спорт ичимлигининг 10 фоиз акцияларини сотиб олиш учун 6 миллион доллар сарфлади.

Reuters маълумотига кўра, 15 август куни оммабоп газланган ичимликни ишлаб чиқарувчи таниқли компания ичимлик акцияларининг миноритар улуши харид қилиб олинаётгани ҳақида эълон берди. Шу тариқа, собиқ баскетболчининг акциялари нархи 200 миллион долларгача кўтарилди.

МБАдаги фаолияти давомида Брайант 323 миллион доллар ишлаб топган.

Top