Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генуя фожиаси. Кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошмоқда
Фото: ANSA/EPA
Италиянинг Генуя шаҳрида кўприкнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди. Бу ҳақда ANSA хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, ҳалок бўлганларнинг сони ортган, чунки қутқарувчилар вайроналар остида автомобилни топишган, унинг ичида ота-она ва уларнинг тўққиз ёшли ўғли бўлган. Айни пайтда автомобиль кўприги қулаган жойда қидирув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ, кўприк қулаши юз берган Италиянинг Генуя шаҳри бош прокурори Франческо Коцци 20га яқин одам бедарак йўқолгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:29 / 13.02.2026
Олимпиада-1936 рамзи туширилган футболка онлайн-дўконда “тугаб қолди”
19:39 / 11.02.2026
Сингапур Олимпиада ғолиблиги учун тўловлар миқдори бўйича етакчилик қилмоқда
22:11 / 09.02.2026
Сицилиядаги шаҳар кўчки туфайли жар ёқасига келиб қолди
08:36 / 07.02.2026