16:06 / 18.08.2018
41151

Шавкат Мирзиёевнинг собиқ матбуот котиби янги лавозимга тайинланди

Фото: islomkarimov.uz

Асаджон Хўжаев Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори этиб тайинланди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.

Хўжаев 2017 йил мартидан августгача президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлади. Кейинчалик Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тахминларга кўра, Асаджон Хўжаев мамлакатдаги энг йирик «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали оммавий ахборот воситаларида етарли даражада ёритилмагани туфайли лавозимидан олинган.

2011-2012 йилларда Хўжаев Интеллектуал мулк агентлиги, 2012-2017 йилларда - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига раҳбарлик қилган.

Top