Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар ҳужумидан кейин 100 га яқин ҳарбий бедарак йўқолди
Фото: AFP
“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Фарёб вилояти жанубий қисмидаги Билчираг туманини босиб олишди. Жангарилар билан тўқнашувга кирган 100 га яқин ҳарбий қаердалиги ҳақида маълумот йўқ, деб хабар бермоқда Tolo News телеканали.
Жорий ҳафтада Афғонистон миллий армияси 209-корпуси бош қароргоҳи – “Шахин” лагери вакили Муҳаммад Ханиф Ризоий “Толибон” жангарилари Фарёб вилоятидаги ҳарбий базани босиб олишганини маълум қилган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, жангарилар ҳужуми оқибатида камида 17 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлган, 12 нафари жароҳат олган.
Фарёбдаги маҳаллий кенгаш раҳбари Сабғатуллоҳ Силаб Муавиннинг таъкидлашича, базадаги ўнлаб ҳарбийлар тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
13:52
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026