Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг “Фукусима-1” АЭСида цунамидан қўшимча ҳимоя ўрнатилмоқда – ОАВ
Фото: REUTERS
Япониянинг авариявий “Фукусима-1” атом электр станциясида цунамидан қўшимча ҳимоя яратилмоқда. Бу ҳақда Yomiuri нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, бу қўшимча ҳимоя чораларидан мақсад – станция энергоблоклари бинолари ертўла қисмида катта ҳажмда тўпланаётган юқори радиоактив моддаларга эга сувнинг ташқарига чиқиб кетишининг олдини олишдан иборат. Агар цунами зарба берадиган бўлса, бу сув океанга тушиши мумкин. Таъкидланишича, Tokyo Electric Power компания-оператори ертўлани изоляциялаш бўйича ишларни бошлаб юборган.
АЭСда авария 2011 йил мартида юз берган. Зилзила оқибатида юзага келган цунами зарбаси сабабли станцияда энергия тежаш ва музлатиш тизимлари ишдан чиққан. Натижада 3 та энергоблокда ёқилғи эриб, у реакторларнинг ҳимоя корпусини эритиб тешган. Бу ҳодиса водороднинг портлаши ва катта ҳажмда радиоактив моддаларнинг ташқарига чиқиши билан кечган. Бу эса станция атрофидаги ҳудуднинг зарарланишига олиб келган.
Айни вақтда АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш, зарар етган ҳудудларни зарарсизлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Режага кўра, станцияни фақат 2040 йилгача тўлиқ бузиб ташлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:47 / 21.01.2026
Синдзо Абэни отиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди
15:57 / 20.01.2026
Япония бош вазири муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини эълон қилди
22:40 / 06.01.2026