Жамият | 12:56 / 24.08.2018
20840
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда икки нафар велосипедчи ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

23 август куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи М.П. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Қорасув-Ангор” йўлининг  3-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипеддаги  фуқаролар Б.Ҳ. ва Қ.А.ни уриб юборган. 

Натижада иккала фуқаро ҳам жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мавзуга оид