Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари кучга кирди
Фото: AP
Вашингтонда душанба соат 00:00дан (Тошкент вақти билан 9:00)дан бошлаб Россияга қарши янги санкциялар тўплами кучга кирди.
Давлат департаменти космик саноат ва фуқаролик авиацияси соҳасида экспортдан ташқари, Россияга қурол ва иккиламчи маҳсулотлар экспорти учун лицензия бермайди. Шунингдек, АҚШнинг Россияга ҳар қандай ёрдами тўхтатилди, шошилинч гуманитар ёрдам, озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно.
Москва Америка муассасалари томонидан «ҳар қандай кредит, кредит кафолати ва бошқа молиявий ёрдам»дан маҳрум бўлади.
АҚШ ҳукумати 8 август куни электроника ҳамда нефть ва газ саноатининг таркибий қисмлари ва технологиялари экспортига таъсир кўрсатадиган янги иқтисодий чекловларни эълон қилди. Тегишли қонун лойиҳасининг ташаббускорлари Москвани Британиянинг Солсбери шаҳридаги кимёвий ҳужумга алоқадорликда айбламоқда. Россия айбловларни рад этяпти ва далилларнинг йўқлигини билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Credit Suisse россияликларнинг 5 млрд долларлик активларини музлатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:24
Трамп АҚШда иқлимни ҳимояси бўйича асосий меъёрлардан бирини бекор қилди
13:54
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
11:33
The Atlantic: Украина, эҳтимол, Донбассни Россияга беришга тайёр
09:33