18:00 / 28.08.2018
17940

Осиё ўйинлари. Муҳсин Ҳисомиддинов саккизинчи олтинни олди. Қозоғистон қувиб ўтилди

Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси ҳисобига яна бир олтин медал келиб тушди.

Кураш бўйича мусобақаларда +90 кг вазн тоифасида финалга чиққан Муҳсин Ҳисомиддинов эронлик рақиби Жафар Паҳлавонийжагарҳни мағлуб этди ва Осиё ўйинлари олтин медалига сазовор бўлди.

Бу эса Ўзбекистон делегациясининг саккизинчи олтин медали эди. Эндиликда Ўзбекистон ҳисобида 8 олтин, 15 кумуш ва 13 бронза бор. Курашдаги медаллар орқали Ўзбекистон умумий рейтингда Қозоғистонни (8-9-29) қувиб ўтди ва 10-ўринга қайтди.

Top