08:28 / 28.08.2018
4778

Трюдо Трамп билан «конструктив музокаралар» ўтказди

Фото: AP/ Evan Vucci

Канада бош вазири Жастин Трюдо АҚШ президенти Дональд Трамп билан «конструктив музокаралар» ўтказди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бугун бош вазир АҚШ президенти Дональд Трамп билан Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди бўйича конструктив мулоқот ўтказди. Етакчилар Мексика билан муҳокамаларда эришилган келишувни маъқуллашди, ҳамда уларнинг вакиллари шу ҳафта учрашиб, музокараларни муваффақиятли якунлашини сабрсизлик билан кутишмоқда», - дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Канада ташқи ишлар вазири Христя Фриланд Вашингтонда АҚШ ва Мексика ўртасидаги савдо келишуви бўйича музокараларни олиб бориш мақсадида Украинага режалаштирилган ташрифини бекор қилгани хабар берилганди.

Top