02:10 / 29.08.2018
17471

Дунёдаги энг муҳташам ғор

Фото: Mallory Gallery

Арканзасдаги Beckham Creek Cave Lodge меҳмонхонаси бомбапаноҳ сифатида қурилган бўлиб, совуқ уруш тугаганидан сўнг иккинчи ҳаётини бошлади. Ҳозирда бу ерда саккизтагача меҳмон жойлашиши мумкин, меҳмонхонанинг ўз шаршараси ва вертолёт майдони ҳам мавжуд.

Фото: Mallory Gallery
Фото: Mallory Gallery

Бу меҳмонхонада бир сутка туриш 1200 долларга тушади, аммо унинг эгаси меҳмонхонани 2,75 миллион долларга сотмоқчи.

Фото: Mallory Gallery
Фото: Mallory Gallery

1980-йилларгача бу ердан ҳарбийлар фойдаланиб келишган. 80-йиллар бошида тадбиркор Жон Хей уни 146 минг долларга сотиб олган ва совуқ урушдан ҳимояланиш учун фойдаланмоқчи бўлган.

Фото: Mallory Gallery
Фото: Mallory Gallery

У тўрт йил вақт ва икки миллион доллар сарфлаб ғорни яшаш маскани ва бомбадан сақланадиган жойга айлантирган.

Фото: Mallory Gallery
Фото: Mallory Gallery

Совуқ уруш якунига етганидан сўнг Хей уни сотиб юборган.

Top