Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан буён Қирғизистоннинг қанча фуқароси Ўзбекистонга келгани маълум
Фото: kabar.kg
2018 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Қирғизистон фуқароларининг сони 500 минг кишини ташкил этди.
Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов Tazabek нашрига шу ҳақда маълум қилди.
«Ўйлашимча, бу йил Қирғизистонга ташриф буюрган Ўзбекистон фуқароларининг сони ҳам шундай - ярим миллион», - деди у.
Элчининг қўшимча қилишича, бу рақам аввалги йилларга нисбатан ортган.
«Чегарачиларнинг айтишича, фақат «Достук» назорат ўтказиш пунктидан камида 10 минг киши ўтмоқда», - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасида 60 кунлик визасиз режим амал қилмоқда, бу туристлар учун қулай шароит яратади.
Мавзуга оид
09:20
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
10:00 / 01.12.2025
Қирғизистондаги сайловлар: Жапаровга содиқ номзодлар деярли барча округда ғалаба қозонди
17:04 / 30.11.2025