09:10 / 29.08.2018
7645

Олимпия чемпиони допинг истеъмол қилганини тан олди

Фото: Getty Images

Сеулдаги 1998 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Кристиан Шенк тақиқланган препаратлар истеъмол қилганини тан олди.

«Мен аввал тақиқланган моддалар истеъмол қилмаганим ҳақида айтардим, аммо кейинчалик қонуний нуқтаи назардан нисбатан эҳтиёткор позицияга ўтдим ва тақиқланган нарсани била туриб, атайин истеъмол қилмаганимни айтдим. Ҳар иккаласи ҳам ёлғон эди. Тушлик вақтида спортчиларнинг ликопчаларида биз Smarties деб атаган таблеткалар бўларди. Биз уларни қабул қилганмиз, аммо нима истеъмол қилаётганимизни аниқ билмас эдик. 

Допингни янги даражага олиб борадиган йўл сифатида қабул қилардим. Сен таблеткаларни олишинг билан, бу сенга терма жамоада ишонишаётгани ва яхши натижаларни кутишаётганини англатар эди», - дея Шенкнинг сўзларини келтиради Bild.

ГДР шарафини ҳимоя қилган 53 ёшли Шенк 1998 йилги Олимпиада ўйинларида ўнкурашнинг енгил атлетикасида олтин медални қўлга киритган.

Top