Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда сув танқислиги сабабли шолизорлар ағдариб ташланмоқда
Фото: Pixabay
Туркманистон шимолидаги Шоҳсанам қишлоқ хўжалик массивида шолизорларни ағдариш бошланди. Бунга далаларни суғориш учун сувнинг йўқлиги сабаб бўлмоқда, деб хабар берди «Хроника Туркменистана» нашри.
Нашрнинг хабар беришича, каналларда мутлақо сув йўқ. Маҳаллий ҳукумат шунингдек, аҳолига ҳовлиларидаги экинларни суғоришни ҳам тақиқламоқда.
Бунинг оқибатида ҳудудда гуручнинг бир килоси нархи 10-12 манатдан 18–20 манатгача кўтарилиб кетди. 10 манатга аҳолида талаб унчалик катта бўлмаган импорт «Кубанский» гуручини сотиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
09:32 / 07.02.2026
2027 йилдан сувдан фойдаланиш солиғи сув тежамкорлигига боғланади
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
21:10 / 21.01.2026