Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки: Ўзбекистон билан 1 млрд долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда
Фото: Wikimedia Commons
Жаҳон банки Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрламоқда. Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Кимнинг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида айтилади.
“Яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда”, - дейилади мактубда.
Қайд этилишича, бу лойиҳалар иқтисодиётни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ҳамда қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастурини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик мактубини йўллагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:58 / 13.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонда талабаларни молиявий қўллаб-қувватлашга 250 млн доллар ажратади
10:01 / 17.10.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратади
15:03 / 15.10.2025
Гўшт нархи рекорд даражада ошди. Сабаб нима?
14:39 / 11.10.2025