21:19 / 30.08.2018
3223

АҚШ фуқароларининг КХДРга сафар қилишларига қўйилган тақиқ узайтирилди

Фото: AP

АҚШ давлат котиби Майк Помпео мамлакат фуқароларининг Шимолий Кореяга сафар қилишларига нисбатан қўйилган тақиқни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда давлат департаменти матбуот хизматига таяниб РИА Новости хабар берди.

Агентликнинг маълум қилишича, тақиқ 2018 йил 1 сентябрдан 2019 йил 31 августгача амал қилади.

Қайд этилишича, АҚШ ҳукумати КХДРга сафар қилиш америкаликлар ҳаёти учун хавфли деб ҳисобламоқда.

Top