Жаҳон | 08:44 / 31.08.2018
13542
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эрдўғандан ҳафсаласи пир бўлганини тан олди

Фото: Al Drago/Bloomberg

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғандан пастор Эндрю Брансон билан боғлиқ вазият фонида ҳафсаласи пир бўлган. Бу ҳақда у Bloomberg'га берган интервьюсида айтди.

«Мен ундан ҳафсалам пир бўлди, лекин биз вазият ривожи қандай кечишини кўрамиз», - дея таъкидлаб ўтди Трамп.

Америкалик пастор Эндрю Брансон терроризмга ёрдам бериш айблови билан Туркияда уй қамоғида ушлаб турилибди. АҚШ Брансонга қўйилган айбловларни асоссиз деб атаган.

Бундан ташқари, Вашингтондагиларнинг ишонч билдиришича, Анқара пасторни атайин ҳибсга олган, сабаби АҚШдан мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен топширилишига эришмоқчи. Туркия ҳукумати Гуленни 2016 йил ёзидаги давлат тўнтаришга уринишни ташкиллаштирганликда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия тан олинмаган ҳудудда ҳарбий-денгиз базасини ташкил этмоқчи экани хабар берилганди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид