11:35 / 01.09.2018
10529

АҚШнинг атом сув ости кемаси Гибралтар портига кирди

Фото: Gibraltar Chronicle

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Los Angeles синфидаги Newport News кўп нишонли атом сув ости кемаси Гибралтарга кирди. Бу ҳақда Gibraltar Chronicle газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, биринчи маротаба сув ости кемаси 30 август, пайшанба куни пайқалган. Пентагондан қайд этишларича, бу сув ости кемасининг олдиндан режалаштирилган логистика ташрифидир.

Газетадан қўшимча қилишларича, сув ости кемасининг минтақага кириши маълум бир ҳодисалар билан кечган. 31 август, жума куни Испания божхона кемаси сув ости кемасига яқинлашди, шунинг учун уни полиция тутиб олган. Ҳозирги пайтда ҳодисанинг тафсилотлари аниқланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Ўрта Ер денгизидаги Россия машқларига изоҳ берганди.

Top