13:18 / 01.09.2018
9212

Шунқор Абдурасулов финалда ютқазди. Боксда иккинчи кумуш медал

Осиё ўйинларида бокс бўйича финал баҳслари давом этмоқда.

Турнирда -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов финалда мўғулистонлик  Цендбаатар Ерденебат қарши жанг қилди.

Ўзбекистонлик боксчи бу жангда ҳакамлар қарорига кўра 2:3 (28:28!, 27:29, 29:27, 28:28!, 29:27) ҳисобида ютқазди ва кумуш медал билан кифояланадиган бўлди.

Бу кумуш медал Ўзбекистон бокс жамоасининг иккинчи, умумий жамоанинг 23-кумуш медали бўлди.

Ҳозирча бокс мусобақасида ўзбекистонликлар 2та олтин ва 2та кумуш медалга сазовор бўлиб туришибди.

Олдинда яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади:
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)

Top