21:06 / 03.09.2018
16665

Дайвернинг китсимон акула оғзига кириб кетишига бир бахя қолди

Филиппинда норвегиялик дайвер улкан акула оғзига кириб кетишига бир бахя қолди, деб ёзмоқда Британиянинг Daily Mail нашри.

49 ёшли Гейр Йохансен ороллардан бири соҳилида дайвинг билан шуғулланаётганида унинг ёнида китсимон акула пайдо бўлди. Норвегиялик суратга олмоқчи бўлиб унга яқинлашди.  

Аввалига у акуладан тўрт метр масофада эди, аммо кутилмаганда тўғри акула оғзига қараб кетиб қолди. Акула эса уни боши билан суриб ташлади.

Китсимон акулалар асосан планктонлар билан озиқланади.

Top