Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний юкламаларнинг ўта жиддий хавфи маълум қилинди
Фото: CC0 Public Domain
Британия Колумбияси Университети олимларининг аниқлашича, спортчилар мунтазам жисмоний фаолликларга қарамай, юрак-қон томир касалликлардан азият чекишга мойил бўлади. Бу эса, аввалги тадқиқотлар натижаларини тасдиқлайди, унга кўра доимий юкламалар остида бўлган инсонларда эрта ўлим хавфи ошади. Бу ҳақда MedicalXpress’нинг матбуот учун хабарномасида айтилади.
Мутахассислар ҳафтада камида уч кун давомида ўрта ва юқори жисмоний фаолликка эга бўлган, 35 ёш ва ундан катта ёшдаги 798 нафар спортчи ҳақидаги маълумотни таҳлил қилдилар. Кўнгиллилар соғлик, оилавий тиббий тарих ва спорт машқлари ҳақидаги кўплаб саволларга жавоб беришди. Иштирокчиларнинг қон босими ўлчанди, коронар ангиография қилинди.
Натижада, 94 кишида юрак-қон томир касалликлари белгилари, 10 кишида эса - асоратларсиз коронар артерия функциясининг оғир бузилиши аниқланди.
Гарчи жисмоний фаоллик юрак касалликлари, саратон ҳамда депрессияни олдини олишда ёрдам бериши кўрсатилган бўлса-да, ҳаддан ташқари юкламалар соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин. Олимлар мунтазам равишда шифокор билан маслаҳатлашишни маслаҳат беришмоқда.
Мавзуга оид
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026
Олимлар видеоўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига зарарини рад этди
17:19 / 20.01.2026
Тадқиқот: нотенг даромадлар сиёсий беқарорликка олиб боради
15:04 / 31.12.2025