10:45 / 06.09.2018
25627

Ёруғлик тезлигидан ҳам тез ҳаракатланувчи сирли объект аниқланди

Фото: AAS Nova

Астрономлар GW170817 - 2017 йил августида қайд этилган, икки нейтрон юлдузнинг тўқнашуви ва бирлашиши вақтида чиқариб ташланган зарралар оқимини аниқлашди. Унинг ўз тезлиги ёруғлик тезлигидан бир оз камроқ бўлса-да, Ердаги кузатувчилар учун жет ёруғликдан тўрт марта тезроқ ҳаракат қилаётгандек тасаввур уйғонади. Бу ҳақда EurekAlert!’нинг матбуот учун хабарномасида айтилади.

Кузатувлар 10та радио телескопдан иборат ўта узоқ масофали антенна панжарасига эга Very Long Baseline Array (VLBA) радиоинтерферометри ёрдамида амалга оширилди. Нейтрон юлдузлар бирлашганидан 75 кун ўтиб, олимлар радионурланиш чиқарадиган соҳани аниқлашди ва шунчаки тез ҳаракатланганки, уни фақат жет - ўта тез плазма оқими билан изоҳлаш мумкин эди.

Олимларнинг сўзларига кўра, оқим жуда тор, у нейтрон юлдузлар ва Ерни боғлайдиган чизиқдан атиги 20 даража фарқ қилади. Кичик бурчак ёруғликдан тез ҳаракат иллюзиясини келтириб чиқаради, аммо жетнинг ҳақиқий тезлиги жуда юқори ва ёруғлик тезлигининг 97 фоизидан кўпроққа тенг. 

Top