Аслида хорижий тилни нафақат мулоқот, балки саёҳатлар ва сериаллар томоша қилиш учун ҳам ўрганиш мумкин. Балки бу рўйхатда инглиз ва бошқа тилларни ўрганишга иштиёқ уйғотадиган бирор нарса топарсиз. Демак у:
- Хорижий тилда ўз фикрини баён этиш
- Саёҳат қилиш, шаҳар ва мамлакатлар тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлиш
- Китобларни асл ҳолида ўқиш
- Актёрларнинг ҳақиқий овозини эшитган ҳолда фильм ва сериалларни томоша қилиш
- Хорижлик дўст/қариндош/танишлар доирасидаги муҳокамаларда фаол иштирок этиш ва мулоқот қилиш.
- Меҳнат бозорида талабгир бўлиш
- Карьера пиллапояларидан одимлаш
- Ўз фарзандларингизга тил ўрганишда репетиторсиз ёрдам бериш
- Қизиқарли хоббига эга бўлиш
- Хориж компанияларида ишга кириш учун суҳбатлардан ўтиш
- Бошқа давлатга яшаш учун кўчиб ўтиш
- Инглиз тилидаги сайтлардан фойдали маълумотни излаб топиш
- Хорижий ҳамкорлар билан таржимонсиз мулоқот қилиш
- Янги дўстлар орттириш
- Дунёнинг энг яхши университетларига ўқишга кириш
- Хорижий компанияларда амалиёт ўташ
- Севимли мамлакатингиз менталитетини ўрганиш
- Хотирани мустаҳкамлаш
- Севимли қўшиқлардаги сўзларни тушуниш
- Даллолсиз чипта/меҳмонхоналарни банд қилиш
- Дунёқарашни кенгайтириш
- Оригинал рецептлар бўйича севимли таомларни тайёрлаш
- Муваффақиятли ва билимли бўлиш
- Эркин бўлишда ёрдам беради.
Сизга ҳам хорижий тилни ўрганиш ҳаётингизда ёрдам берадими?