01:35 / 07.09.2018
25603

«Кортеж»нинг барча моделлари битта суратда

Aurus Motors’нинг “ВКонтакте”даги норасмий жамиятида «Кортеж» лойиҳасининг барча автомобиллари сурати жойлаштирилди. Улар қаторига Senat седани, Arsenal минивэни ва дастлабки прототипи келаси йили пайдо бўладиган Komendant йўлтанламаси киради.


«Кортеж»нинг қолган автомобиллари сингари йўлтанламас ҳам Ягона модуль платформасига қурилади ва гибрид куч қурилмасига эга бўлади. Унинг таркибига 598 от кучига эга 4,4 литрли битурбо «саккизлиги», батареялар мажмуаси ва тўққиз поғонали автоматик узатмалар қутиси киради.  
Йўлтанламас 2020 йилдан ишлаб чиқарилади. 

Aurus Senat седани дебюти Москва автосалонида бўлиб ўтганди. Унинг узайтирилган зирҳли варианти Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурация маросими вақтида намойиш этилди. Келгусида бренд моделлари сафи мотоцикл ва «халқ йўлтанламаси» ҳисобига кенгайтирилади.

Top