20:55 / 08.09.2018
26985

Россиялик десантчилар Сурия соҳилларига ташланди 

Фото: Дмитрий Виноградов/ РИА «Новости»

Россия денгиз пиёда қўшинлари бўлинмаси флот ва авиациянинг Ўрта ер денгизидаги қўшма машғулотлари доирасида Сурия соҳилларига ташланди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги мухбири маълум қилди

Россиялик ҳарбийлар Суриянинг Латақия вилоятида шартли душманнинг соҳилбўйи плацдармини эгаллаб олишлари керак бўлган. Дастлаб соҳилга вертолётлардан разведкачилар гуруҳи ташланган. Сўнгра денгиздан катта десант кемаларидан бронетранспортёрларда асосий кучлар етиб келган.

Десант ташланишини машқ қилишда 26 та жанговар кема, жумладан учта катта десант кемаси, “Раптор” катерлари ва ўт очиш билан қўллаб-қувватлаш кемаси иштирок этган. Десантларга ҳаводан 24 та учиш қурилмаси, жумладан Ка-29, Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари, Су-33 ва Су-30СМ самолётлари кўмак кўрсатган.

Россия ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Владимир Королев десантнинг ташланишини рамзий эканлигини айтган. Унинг айтишича, ҳарбийлар ўз олдиларига қўйилган вазифани муносиб тарзда бажарганлар. 

1 сентябрдан 8 сентябргача ўтган машғулотлар Россия ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳарбий-коинот кучларининг Ўрта ер денгизидаги илк қўшма машғулотлари бўлган. 

Top