Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзда “Мақом музейи” очилди
“Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида 7 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳридаги қайта таъмирланган Маданият саройида “Мақом музейи”нинг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг фондини яратиш ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини кучайтириш, унинг натижаларини эълон қилиб бориш Оқсарой майдонида жойлашган мазкур музей фаолиятининг асосий вазифалари сирасига киради.

Унда мақом санъатига оид Тошкент-Фарғона, Бухоро-Самарқанд “Шашмақом”, Хоразм ҳудудларидаги ўзига хос мактабларнинг тарихий мусиқа асбоблари, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳудудларидаги этнографик экспонатлар намойиш этилди.



Мавзуга оид
19:30 / 07.11.2025
Сунъий интеллектли аппаратдан премиум палаталаргача: Шаҳрисабздаги “Оқсарой” клиникаси қандай имкониятларга эга?
18:10 / 19.06.2025
Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди ва фаоллар билан суҳбатлашди
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
09:27 / 11.03.2025