Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда “Флоренс” довули сабабли 800 та авиарейс бекор қилинди
АҚШда мамлакатнинг шарқий соҳилларига “Флоренс” довули яқинлашиб келаётгани сабабли камида 800 та авиарейс бекор қилинди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.
“Камида 800 та рейс довул келиши олдидан пайшанбадан шанбагача бекор қилинди”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, ҳозирда довул кучсизланиб, 2-тоифага тушган. Ундаги шамолнинг максимал тезлиги 177 км/соатгача етмоқда. Бироқ об-ҳаво мутахассислари довул яна 4-тоифадаги довулгача кучайишини айтишмоқда.
Таъкидланишича, “Флоренс” АҚШнинг жануби-шарқий қисмига охирги 60 йил ичида ёпириладиган энг кучли довул бўлиши мумкин. Довул айниқса Шимолий ва Жанубий Каролина, Виржиния штатларига хавф солмоқда, бу штатларда миллионлаб одамлар табиий офат зарбасига тайёргарлик кўришни бошлаб юборган. Довул қамраб оладиган ҳудудларда фавқулодда вазият тартиби киритилган.
Шунингдек, ҳарбийлар довул сабабли кемалар ва авиация жойини ўзгартиришмоқда.
Мавзуга оид
07:52
Пентагоннинг ички ҳужжати: Хитой АҚШ денгиз устунлигига қандай чақириқ ташламоқда?
13:32 / 19.12.2025
АҚШ Тайванга энг йирик қурол-яроғ пакети етказиб беришни режалаштирмоқда
10:53 / 19.12.2025
АҚШ Green Card дастурини вақтинча тўхтатиб туради
08:45 / 19.12.2025