Январь-август ойларида неча миллион долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди?
2018 йилнинг январь-август ойларида жами 776,7 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари 586,3 млн. АҚШ долларига экспорт қилинди (ўсиш суръати 60,0%). Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт таркибига қаралса, 2018 йилнинг январь-август ойларида 487,7 минг тоннадан кўпроқ сабзавотлар 218,8 млн. АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 253,7 минг тоннага кўп миқдорда экспорт қилинган. Шунингдек, 204,5 минг тонна мева ва резаворлар 289,6 млн. АҚШ долларига экспорт қилинган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,7 минг тоннага кўпдир.
2018 йилнинг ўтган даври мобайнида 870,4 млн. АҚШ доллари миқдорида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6%га ўсиб, умумий экспорт ҳажмининг 10,1%ини ташкил қилди. Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибидан пахтадан йигирилган ип (57,5%), тайёр тўқима матолар ва тикувчилик кийимлари (22,6%) асосий улушни эгаллаган. Йил бошидан 305 турдан ортиқ маҳсулотлар дунёнинг 54 та давлатига экспорт қилинди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
13:52 / 21.12.2024
Ўзбекистон экспортида хусусий сектор улуши 60 фоизга етказилади
12:56 / 19.12.2024