16:37 / 18.09.2018
4853

МАК авиалайнерлари дунёнинг 40дан ортиқ шаҳарларига парвоз қилмоқда

Фото: KUN.UZ

“Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” Халқаро конференцияси мамлакат тарихидаги биринчи юқори даражадаги транспорт форумига айланади.

Сўнгги йиллар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ривожида энг самарали давр бўлди. Айниқса, МАК авиапаркини модернизация қилиш дастурига мувофиқ «Боинг» корпорацияси билан олтита Боинг 787-8 Дримлайнер самолётларини олиш юзасидан имзоланган шартнома асосида авиакомпания флотининг замонавий «орзу лайнерлари» билан тўлдирилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Уларнинг учтаси МАК белгиси остида йўловчиларни Европа, Америка ва Осиёга давлатларига етказиб, ҳаво кенгликларини забт этмоқда.

Миллий авиаташувчи ўз самолётларининг учишга яроқлилигини мустақил ва сифатли равишда таъминлаш имконига эга. «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасида турли модификациядаги, жумладан Боинг 787-8 Дримлайнер самолётларини бўяшдан тортиб капитал таъмирлашгача бўлган мураккаб таъмирлаш ишлари бажарилади. Бу ерда, нафақат авиакомпаниянинг авиапарки, балки хорижий компаниялар самолётларига ҳам техник хизмат кўрсатилади.

Бугун, МАК авиалайнерлари дунёнинг 40 дан ортиқ шаҳарларига парвоз қилиш билан бирга, Иссиқкўл, Малдив ороллари, Шарм-ал-Шайх, Бодрум ва бошқа мамлакатларга чартер қатновларини бажармоқда.

Top