Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Кубоги. «Бунёдкор» қийинчилик билан яримфиналга чиқди
Фото: Бунёдкор ФК Матбуот хизмати
Ўзбекистон Кубогида чоракфиналдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Андижон» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. Ҳисоб 14-дақиқада меҳмонлар томонидан очилди. 14-дақиқада Миржамол Қосимов гол урган бўлса, 26-дақиқада Шаҳзодбек Нурматов ҳисобдаги фарқни оширди. 1-бўлим охирида Даврон Исоқов ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, жавоб тўпини киритди.
Иккинчи бўлимда «Андижон» ҳисобни тенглаштириш учун кўп уринди, аммо эплолмади. Натижада, «Бунёдкор» яримфинал йўлланмасини қўлга киритди.
Аввалроқ, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор» клублари ҳам яримфиналга йўл олишган эди.
Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал.
19 сентябрь, Андижон
Андижон (Андижон) – Бунёдкор (Тошкент) - 1:2
Голлар: Даврон Исоқов (40) - Миржамол Қосимов (14), Шаҳзодбек Нурматов (26)