17:00 / 21.09.2018
9334

Виктория кўлидаги фожиа. Қурбонлар сони кескин ошди

Фото: Citizen

Танзаниядаги Виктория кўлида йўловчи паромининг чўкиб кетиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 86 кишига етди. Бу ҳақда Citizen маҳаллий нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, кема чўкиб кетишидан аввал қирғоқдан 50 метр масофада бўлган ва тўхташи керак эди. Бундан ташқари, маҳаллий расмийларнинг сўзларига кўра, паромнинг юк кўтариш имконияти 100 нафар йўловчи ҳамда 25 тонна юкка мўлжалланган бўлган, бироқ ҳалокат чоғида кема бортида 400 нафардан ортиқ киши бор эди.

Бундан ташқари, қутқарувчилар 37 кишини сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлишган. Айни вақтда қутқарув амалиёти давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виктория кўлидаги фожиа оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Top