14:10 / 22.09.2018
9126

Афғонистонда навбатдаги фожиа: камида етти нафар бола ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

Афғонистоннинг шимолий ҳудудида содир бўлган мина портлаши оқибатида камида етти нафар бола нобуд бўлди, яна беш нафари жиддий жароҳат олган. Бу Афғонистоннинг Tolo News телеканали томонидан ҳукуматдаги манбаларга асосан хабар берди.

Тахминларга кўра, жангарилар мақсади ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бўлган, лекин бунинг ўрнига болалар минада портлаб кетишди.

Мавжуд маълумотларга кўра, икки нафар бола оғир аҳволда қолмоқда.

Ўз навбатида, «Синьхуа» агентлигининг афғон полициясига таяниб хабар беришича, саккиз бола ҳалок бўлган.

Воқеа 21 сентябрь, жума куни кечқурун Афғонистон шимолидаги Фарёб вилоятида содир бўлди. Мамлакат полициясидан билдиришларича, теракт «Толибон» террорчилик гуруҳи вакиллари томонидан уюштирилган, аммо жангарилар масъулиятни ўз зиммаларига олмаганлар.

Top